Янги Зеландияда номаълум учар жисмлар кўринишидаги ажабтовур уй сотувга қўйилди. Guardian нашри хабар беришича, илмий-фантастика ва ноанъанавий меъморчилик намунаси ишқибозлари денгиз бўйида жойлашган ғаройиб уйчага эга бўлишлари мумкин.
1968 йилда фин меъмори Матти Сууронен томонидан ноанъанавий дизайндаги «келажак уйлари» қурилган. Бундай ноодатий уйлар сони юзтадан ошмайди. Уларни одатда илмий-фантастика ихлосмандлари ва нооанъанавий архитектурага қизиқувчилар сотиб олади. Матти Сууронен бу уйларни ўз тасаввуридаги ҳаво кемалари кўринишида ишлаган бўлиб, ўзга сайёраликлар кемаси шакли шундай кўринишда бўлиши ҳақида айни тасаввурлар ғарбда машҳур эди.
Ўзга сайёраликлар ҳаво кемаси кўринишадаги тухумсимон уй 4 йил олдин арихтектор Хуанита Клеарвотер томонидан сотиб олинган. Уйнинг дераза-эшикларидан тортиб, жиҳозларигача фазовий кемани эслатади. Уйнинг эгаси ундан таътил кунларида қишлоқда дам олиш учун келганда фойдаланади.
“Фазовий кема” 1975 йилда денгиз соҳилидаги Уоррингтон қишлоғига кўчириб келтирилган ва шундан бери бир жойда турибди. Уй эгаси уни 289 минг долларга пуллашни мўлжалламоқда. Сотувга қўйилгандан кейин уч кун ичида уйга 40 киши харидор бўлган.