Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2020 йилда биринчи марта сувда шаҳар қурилади (фотосуратлар)
21.11.2017 10:44,  
44

Олимлар йилдан йилга янги технологиялар билан бизни ҳайратлантиришда давом этмоқда. Келажакни олдимизга келтириб қўядиган ғаройиб лойиҳалардан бири сувдаги шаҳар лойиҳасидир.

АҚШдаги Seasteading Institute компанияси тез орада сувда шаҳар қуриб битказишни режалаштирган. Ушбу компания раҳбарининг айтишича, сувда эркин сузиб юрувчи шаҳарни бутунлай янги давлат деб аташ мумкин. Ахир, унинг ўз қонун-қоидалари ва ўзига хос ҳокимияти бўлади. Қолаверса, сувдаги шаҳар технологиясини оммалаштириб инсониятни турли автоном аҳоли пунктларига жойлаштириш мумкин.

Сувдаги шаҳар бетакрор гўзаллиги билан одамларни ўзига жалб қилади. Бу ҳузурбахш масканда, албатта, биз ўрганган ошхона, идора, меҳмонхона, мактаб, дўкон каби муассасалар бўлади.

Лойиҳа муаллифлари сувдаги шаҳар инсониятни очлик, даромаднинг камлиги, тиббий хизматнинг етишмаслиги, экологик тангликдан халос қилади, деб ҳисоблайди.

Ўртача катталикдаги сузувчи шаҳарни қуриш 167 млн долларга тушади. Seasteading Institute компанияси сузувчи шаҳар қуриш учун рухсатнома олди.

Лойиҳага кўра сузувчи шаҳар 11та махсус платформадан ташкил топади. Платформалар тўртбурчак ва бешбурчак шаклида бўлади. Бундай конструкцияни силжитиш ва жойлашувини ўзгартириш, ўзаро мустаҳкам бириктириш мумкин. Платформанинг бўйи ва эни 50 метрни ташкил этади, сувга ботиш чуқурлигини эса ўзгартириш мумкин. Бу унинг устида яшовчи аҳолини ноқулай об-ҳаводан, довул ва бўрондан ҳимоялаш имконини беради.

Платформа арматурали пишиқ бетондан ясалади. Устида учтагача қаватни кўтариши мумкин. Бундай конструкциянинг хизмат муддати юз йил. Унда бир вақтнинг ўзида 300 нафаргача аҳоли яшаши мумкин.

Даставвал, лойиҳа муаллифлари сузувчи шаҳарлар бирор-бир давлатга бўйсунмасдан эркин муҳитда юришининг тарафдори эди. Бироқ эскпертлар бу режа амалга ошмаслигини билдирди. Чунки сузувчи “орол”га хизмат кўрсатиш масаласи бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан