Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон халқи қайғуда: онажонлар, сизларга дунёларча сабр-бардош тилаймиз
19.01.2018 17:37,  
15

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз туманида содир бўлган автоҳалокат 52 нафар Ўзбекистон фуқаросини ҳаётдан олиб кетди.

Ўзбекистонга турли давлатлар ва ташкилотлардан ҳамдардлик мактублари келмоқда. Шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғида Наманган вилоятига ҳамдардлик билдираётган фойдаланувчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Одамлар Қозоғистонда содир бўлган мудҳиш фожиа юзасидан турли шеърлар ва ҳамдардлик изоҳларини ёзишмоқда.

Кобилжон Исаков "Халол ризқ йўлида кетган шаҳид юртдошларимга" номли шеър ёзган.

"Ризқ излаб йироқ юрт юзланган болам,

Тек турмай, минг чора изланган болам,

Алпқомат келбатинг кўзланган болам,

Ортингдан бутун юрт бўзланган болам,

"Тирикчилик"-дея изланган болам!"

Ҳали туғилмаган фарзандинг қолди,

Келинчагинг қора рўмолин солди,

Азроил…жонингни оғриниб…олди,

Билаклар ҳаққингга дуодан толди,

"Тирикчилик"-дея изланган болам!"

Хулкар Абдуллаева: "Қайғудамиз. Инсон нимага дунёга келади деган савол мени кўпдан қийнайди. Шундай ўлим топиш учунми? Ҳали ўз сўзини айтиб улгурмаган норғул йигитлар энди яқинлари орасида йўқ, орамизда йўқ. Ҳаммамиз учун отган тонг бугун улар учун отмади. Кўпчилигимиз оналаримиз ва оталаримизни, фарзандларимизни қучиб уларга яхши сўзларни айтишимиз мумкину, аммо улар бундай бахтдан энди бебаҳра. Улар энди йўқ. Умид излаб умидсизликка қурбон бўлган азизларим. Аллоҳ сизни ўз раҳматига олган бўлсин".

Дилдора Юсупова: "Оналар, ох онажонлар, сизларга дунёларча, ундан ҳам кўпроқ сабр-бардош тилаймиз". 

"Улар ичида ҳали йигирмага кирган ва кирмаганлар бор экан. Юрагида қанча-қанча орзулари, мақсадлари бўлган. Қайтгач ёқтирган қизига ўйланмоқчи бўлгандир. Олийгоҳга кирмоқчи бўлганлари бор бўлган. Оталар келиб уй қилмоқчи бўлгандир. Ўғилчаси бўлса тўй қилмоқчи бўлгандир", — деб ёзган Дилфуза Рўзиева.

Эьтибор Курдошева: "Эй худойим ўзи раҳматига олсин, кўписи ёш йигитлар экан оналарига оиласига сабр берсин".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан