Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғона: Ҳовлисига “метеорит қулаган” мактаб
22.04.2018 17:47,  
26

Sof.uz сайтига Фарғона вилояти Фарғона туманидан боғланишди. Ушбу тумандаги 4-сонли ўрта таълим мактабининг ҳовлисида кенг ва чуқур ўра вужудга келган. Расмга боқсангиз, гўёки астрономлар телескопига чап берган бирор метеорит қулабди, деган хаёлга борасиз. Метеорит дегани йўлида учраган нарсани зумда йўқ қилиб кетади. Аммо ундай бўлиб чиқмади.

Маълум бўлишича, мактаб ичида жойлашган 10 сотих майдон туман ҳокимининг қарори билан бир тадбиркорга сотилган. Етти ой муқаддам бу майдоннинг 4 сотих қисмида чуқур кавлаб қўйилган. Тадбиркор бу ерда ертўлали иморат қурмоқчими, балиқ боққиси келганми – билмаймиз, аммо шундан бери чуқурдан хабар олгани йўқ. Ота-оналарнинг айтишича, бу ернинг тупроғи сотиб юборилган.

Ота-оналар чуқурга фарзандлари тушиб кетишидан хавотир олиб директор қабулига кирса, ҳокимнинг қарори бор эканлиги айтилган. Асли мактаб ҳудудида тадбиркор бино қуриши мумкинми? Буниси бизга номаълум. Бироқ мактаб ҳовлиси бунақа хунук ва хавфли ҳолатда туришини сира қабул қилиб бўлмайди.

Sof.uz сайти Фарғона туманидаги 4-ўрта мактаб маъмуриятидан изоҳ кутиб қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан