Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет элликлар учун бир ойгача муддатли вақтинчалик прописка бепул бўлиши мумкин
25.04.2018 12:25,  
66

Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун бир ойгача муддатга бериладиган вақтинчалик прописка бепул бўлиши мумкин. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тайёрлаган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида ушбу таклиф илгари сурилган.

Айни пайтда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун кириш визаси амал қиладиган муддатга берилувчи вақтинчалик пропискага 20 доллар тўланиши лозим. МДҲ давлатлари фуқаролари ҳамда бу ердан СССР собиқ паспорти билан чиқиб кетган, фуқаролик тўғрисидаги қайд мавжуд бўлмаган шахслар учун эса бу қиймат уч кундан олти ойгача муддатга 5 доллар, олти ойдан ортиқ вақт учун эса 10 долларни ташкил этади.

Ҳужжатнинг янги таҳририда МДҲ давлатларидан келган сайёҳ учун ир ойгача муддатга вақтинчалик пропискани текин қилиш ва олти ойгача ва ундан ортиқ муддатга эса мос равишда 5 ва 10 долларни сақлаб қолиш таклиф қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан