Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон МДҲ билан биргаликда ҳаво мудофаа тизимини ривожлантиради
14.08.2018 12:34,  
3

Бугун Минскда Ўзбекистон ва МДҲнинг олти мамлакати ҳамда КХШТ вакиллари учрашуви бўлиб ўтади. Унда МДҲ мамлакатлари ҳаво-ҳимояси тизимини ривожлантириш масаласи кўриб чиқилади, деб ҳабар қилмоқда Россия Мудофаа вазирлиги.

“14 август куни Минскда бўлиб ўтадиган МДҲ Ҳаво ҳимояси масалалари бўйича координация кенгашининг 49-мажлисида МДҲ ҳаво-ҳимояси тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари масаласи кўриб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Қўмита мажлисида Россия, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари, КХШТ вакиллари,  Россия ҳарбий саноати вакиллари, МДҲ раҳбарияти учрашиб ҳарбий ҳаво мудофааси соҳасидаги муаммоларни муҳокама қилишади.

Шунингдек, мажлисда 2019 йилда МДҲ ҳаво мудофаа кучларининг тезкорлиги ва жанговар тайёргарлигини оширишга қаратилган, биргаликда ўтказиш режалаштирилаётган тадбирларнинг ташкилий масалалари, ҳаво ҳимоясини ривожлантириш соҳасидаги устувор йўналишлар муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан