Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келаси ҳафтада Ўзбекистонда oб-ҳаво кескин совиб, қор ёғади
13.10.2018 20:03,  
16

Синоптикларнинг прогнози бўйича келаси ҳафтада Тошкентда ва республиканинг бошқа ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиши кутилмоқда.

Хусусан, 15-17 октябр саналарида Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади. 16 октябрда кучли ёмғир ёғиши мумкин.

16-17 октябрда ёғадиган ёмғир қорга айланиши кутилмоқда. Шунингдек, 15-16 октябрь кунлари шамол тезлиги сониясига 15-20 метргача кучаяди.

16-17 октябрь кунлари ҳаво температураси 0-2 даражагача пасаяди, вақти-вақти билан 2 градус совуқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-8 даража илиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистоннинг айрим туманларида биринчи қор ёққани ҳақида хабар берилган эди. Қиш яқинлашаётганини Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ўртасида жойлашган Тахта-қорачи довонида ҳамда Жиззахда ҳис қилишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан