Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси шаҳардаги Сурен ва Агессо кўчалари туташган ҳудудда жойлашган қадимий бинода фаолият олиб бормоқда, деб хабар берди ЎзА.
Франция Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини 1992 йил январь ойида тан олган. 1992 йил 1 мартдан бошлаб дипломатик алоқалар йўлга қўйилган.
1992 йилда Тошкентда Франциянинг элчихонаси очилган.
Мамлакатимизнинг Париж шаҳридаги элчихонаси 1995 йилда иш бошлаган.