Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Владимир Путиннинг самолёти қандай кўринишда?
19.10.2018 15:24,  
35

Россия президенти Владимир Путин бу сафар ўзининг расмий ташрифини янги махсус самолёт - ТУ-214 ПУда амалга оширмоқда. Келинг ушбу самолёт билан яқинроқ танишайлик.

Самолётнинг тўлиқ номи - Ҳаво бошқарув пункти Ту-214ПУ. Самолёт давлат олий раҳбариятининг – Президент ва Ҳукумат раисининг хорижий парвозлари учун мўлжалланган.

Президент самолёти Ту-214нинг махсус модификацияси бўлиб, у Россия Президент ишлари бошқармаси буюртмасига биноан, Қозон авиация заводида ишлаб чиқарилган. Самолётининг илк парвози 2010 йилнинг 12 майида амалга оширилган.

Путин самолёти ёки Борт №1, кўплаб талабларга жавоб бериши керак. Бу хавфсизлик, қулайлик, ҳар қандай аэродромда қўниш ва уча олиш имконияти, лекин унинг энг асосий вазифаси – ҳар қандай вазиятда президентни алоқа билан таъминлашдир.

Путин учун энг муҳими - алоқа. Ушбу мақсадда самолёт махсус алоқа воситалари билан жойлашган. Эътибор бериб қарасангиз самолёт устида узун антенна жойлаштирилган. Ушбу антенна президентни спутник, уяли алоқа ва радио алоқаси билан таъминлайди. Россия президентининг энг асосий алоқа тури бу – радиореле алоқасидир, деб ёзади РИА Новости.

Радиореле алоқа тури бир чизиқда жойлашган бир неча антенналар ёрдамида амалга оширилади. Бу осон иш эмас албатта, лекин радиореле алоқасига халал бериш ёки ноқонуний эшитиб олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун айнан радиореле алоқа тури - энг ишончли ва ҳимояланган алоқа ҳисобланади. Ундан ташқари ушбу алоқа тури орқали маълумотни катта тезликда узатиш мумкин.

Президент узоқ ҳудудларга сафар қилгандан асосий президент самолётидан ташқари махсус алоқа самолёти ТУ-214 СР ҳам уни кузатиб боради. Унинг асосий вазифаси президентни узулуксиз алоқа билан таъминлашдир.

Албатта “1-Борт” ичида барча қулайликлар яратилган: кабинет, музокаралар хонаси, дам олиш хонаси, ётоқхона ва душ мавжуд.

ТУ-214 йўловчи самолёти Туполев конструкторлик бюроси томонидан 2000 йиллар бошида ишлаб чиқарилган. Самолётнинг илк синов парвозлари 2009 йилда бўлиб ўтган. Самолётнинг турли модификациялари мавжуд. Улар орасида йўловчи, алоқа, кузатув ва разведка самолётлари бор.

ТУ-214ПУ - қўшимча ёнилғи баклари билан жиҳозланган бўлиб унинг умумий учиш узоқлиги 10500 километрни ташкил қилади. Ундан ташқари самолёт бир неча қўшимча генераторлар билан жиҳозланган.  

Қанотлар кенглиги: 42 метр
Узунлиги: 46,2 метр 
Баландлиги: 13,9 метр 
Қанот майдони: 182,4 м2
Оғирлиги, бўш самолёт: 59000
Энг катта учиш оғирлиги: 110750
Двигателлари: 2 дона ТВРД ПС-90А
Энг катта тезлиги: номаълум 
Крейсер тезлиги: 850 км/соат 
Энг катта баландлиги: 12000 метр

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан