Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шарқий Европадаги энг кучли ва бешафқат махфий хизмат томонидан Владимир Путинга берилган гувоҳнома топилди
12.12.2018 12:41,  
335

Германиянинг собиқ ГДР хавфсизлик хизмати - Штази архивлари билан ишлаш комиссияси Россия президенти Владимир Путинга Штази томонидан берилган махфий гувоҳнома топилганини билдирди. Бу ҳақда Bild газетаси маълум қилди. Нашр гувоҳнома суратини ҳам чоп этган.

Нашрнинг билдиришича, Штази гувоҳномаси Путинга 1985 йилнинг 31 декабрида берилган ва тўрт йил мобайнида ҳар чоракда яроқлилик муддати чўзиб борилган. Мазкур гувоҳнома билан Путинга Штази биносига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқи берилган. Ҳужжатда майор Путиннинг шахсий имзоси ҳам мавжуд.

Нашр Штази ишлари бўйича Германия федераль комиссари Владимир Путин ГДР махфий хизмати билан алоқада бўлганини билмагани тўғрисида ёзди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков гувоҳнома ҳақиқий бўлиши эҳтимолдан узоқ эмаслигини айтди. Унга кўра, Совет даврида КГБ ва Штази ўзаро ҳамкорлик қилган.

Владимир Путин КГБ ходими сифатида 1985 йилдан 1990 йилгача Германиянинг Дрезден шаҳрида ишлаган.

1989 йилда Путин “ГДР Миллий халқ армияси олдидаги хизматлари учун” медали билан тақдирланган эди.

1950 йилда ташкил этилган Штази Шарқий Европадаги энг кучли ва бешафқат махфий хизмат бўлган. Штазининг бир неча ўн минг ходими ва ГДР аҳолиси орасида 200 минг нафар айғоқчиси бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан