Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Путин ким президент бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди
14.12.2018 15:04,  
25

Россия президенти Владимир Путин Ярославлдаги “ПроеКТОриЯ” Бутунроссия форумидаги очиқ дарси вақтида президент бўлиш учун қайси касб эгаси бўлиш кераклиги ҳақида гапирди, деб хабар қилди РИА Новости.

Путиннинг сўзларига кўра, ҳар қандай касб эгаси президент бўлиши мумкин. Бироқ, муҳими, бунинг учун бутун умрини бахшида қилишга тайёр бўлиши керак.

Асосан, юридик ёки иқтисодий билимларга эга бўлган, жамият ва одамлар ўртасидаги мулоқот қонунларини яхши билган инсонлар давлат ва ҳукумат раҳбари бўлишади.

“Лекин асосийси бу эмас - умуман, асосийси бошқа нарса. Инсон шунга ўхшаш касбни танлаётганда, у ўзи учун асосий вазифани белгилаб олиши керак – умрини ёки ҳаётининг катта қисмини танлаган ишига бутунлай бағишлашга тайёрми. Бутунлай”, - деди Путин.

Бундан ташқари, Путин сўзларига кўра, президент шифокорларнинг "Зиён етказма" қоидаси асосида фаолият олиб бориши керак. Шунингдек, албатта, виждонли инсон ҳам бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан