Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилинишича, 17-18 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилиши мумкин.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси -1...-6 даража, кундузи +5...+10 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражани ташкил қилади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +13...+18 даражагача кўтарилади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даражага етади.