Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хитойда сувараклар фермаси барпо қилинди
15.12.2018 00:35,  
7

Хитой ҳукумати олдида чиқиндилар муамоси ўта долзарб бўлиб қолди. Масалан, ўтган йили биргина Пекин аҳолиси 9 миллион тоннадан ортиқ озиқ-овқат чиқиндисини чиқарди. Ушбу рақам йил сайин ортиб бормоқда.

Шу боис Хитойда “сувараклар фабрикаси”ни барпо қилиш бошланди. Бу фабрикаларда ҳашоратлар органик чиқиндиларни истеъмол қилишади. Бу ҳақда Vice нашри хабар қилди.

Цзинан шаҳрида жойлашган фабрикада сувараклар бир суткада 50 тоннага яқин органик чиқиндиларни ейди.

Сувараклар ўлгандан кейин уй ҳайвонларига озуқа сифатида жўнатилади. Чунки уй ҳайвонларига ўлат билан касал бўлмасликлари учун озиқ-овқат чиқиндилари билан озиқлантириш тақиқланган.

Хитойлик тадбиркорлар “суварак фермалар” таннархи арзонлиги сабабли уларнинг сонини кўпайтиришмоқчи.

Хитой ҳукумати шунга ўхшаш фабрикаларни бутун мамлакат бўйлаб қуришни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан