Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Риштоннинг учта маҳалласи устини ҳар куни бадбўй қора тутун қоплайди
9.04.2019 06:12,  
43

Фарғона вилоятининг Риштон туманидаги "Янги ҳаёт" маҳалласида ғишт завод қурилган. Заводнинг девори аҳоли яшаш хонадонларига уланиб кетган. Завод бўлгандан кейин тутуни бўлади, шовқини бўлади, албатта. Ғишт куйдирадиган кўмирнинг иси маҳаллалардаги юз чоғли оиланинг ҳовлисига уриб беради. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳовлиларининг ичи қурумга тўлиб кетган. Расмларни кўриб сиз ҳам бунга амин бўласиз.

Уч фарзандли Дилором опа завод билан девор дармиён қўшни. Унинг уйи ҳам завод исидан бебаҳра қолмаган, аниқроғи тутуну қурумнинг энг баракалиси унинг уйига ёпирилади. Завод фақат тутуни билан аҳолини безовта қилгани етмагандай, кечаси қувурларни тозалаш учун тарақлатиб уйқуни бузади. Шамол келса тупроқни маҳаллаларга кўтариб уради.

Аҳоли норозилик билдириб турли идораларга боришган, бироқ ҳеч бир идора ёрдам бергани йўқ. На экология, на ҳокимият ва на прокуратура завод яқинидаги аҳоли арзига қулоқ солди. Расмийлар “тадбиркорга халақит бериб бўлмайди”, дейиш билан чекланмоқда.

Айтишларича, завод раҳбари хумдонлар мўрисига фильтр ўрнатишни хаёлига келтиргани йўқ. "Мен тадбиркорман, давлат мен томонда", деб барчасига нуқта қўйишга уринади. Завод тутуни, қуруми, тупроғи ва шовқинидан азият чекаётганларга бирор-бир компенсация тўлаш ҳақида ўйлаб ҳам кўришгани йўқ.

Бу хусусда қонунчилик нима дейди? Ўзбeкистон Рeспубликасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг 48-моддасини очиб қарасак, “Атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган объектлар фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ва ўзгартириш; Корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин”, деб ёзилганини кўрамиз.

“Бизнинг бу ерда бор-йўқлигимиз билан кимнидир иши бўладими?” деб савол қўяди тутун ичида қолган риштонликлар.

Биз Риштонлик мутасаддиларнинг бу кўнгилсиз ҳолатга чек қўйишларини кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан