Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда ароқ ичирилган 6 ёшли бола вафот этди
22.07.2019 18:38,  
13

Қирғизистонда ҳуқуқни сақлаш органлари 6 ёшли боланинг ўлимида айбланаётган фуқарони ҳибсга олди, деб хабар қилди Sputnik.

Вафот этган болакайнинг онаси айтишига кўра, 12 июл куни унинг ўгай ўғли А.П. дўстлари билан спиртли ичимликлар ичиб уни калтаклаган. Оқибатда аёл киши болани уйда қолдириб ўзи қочиб кетган. Кечқурун уйига қайтганида боласининг ухлаб ётганини кўрган.

Эрталаб эса боласи уйқуда эмас кома ҳолатида бўлганини билиб қолган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Кейинчалик маълум бўлишича А.П. 6 ёшли болага ароқ ичирган экан. Бола бир ҳафта давомида кома ҳолатида ётиб ўзига келмасдан 20 июль куни вафот этган.

Ушбу иш юзасида 31 ёшли фуқаро А.П.га нисбатан Қирғизистон Жиноят Кодексининг 138 моддасига мувофиқ, Инсон соғлиғига оғир зарар етказишда айбланмоқда. Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан