Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати илиқлашиши кутилмоқда
23.07.2019 10:42,  
3

Ўзбекистонда аномал жазирамадан сўнг ниҳоят ҳаво температураси пасаяди, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.

Яқин кунларда ҳарорат кундузи 32 даража иссиқни, кечаси - плюс 18 даража илиқни ташкил этади.

Хусусан, Тошкентда ҳаво кам булутли бўлиб, ёғингарчиликсиз кечади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида булутли об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди, ҳаво ҳарорати +36 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди, плюс 37 даража иссиқ бўлади. Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил этади ва 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати +40 даража кўтарилиши мумкин. 26-28 июль кунлари кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража иссиқ кузатилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида +36 даража иссиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида атиги +27 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда аномал жазирама икки ҳафтадан буён давом этмоқда ва ҳатто янги рекордларни ўрнатди.

Илгарироқ, июль ойи Ўзбекистон тарихида метеокузатувлар бўйича энг иссиқ ой бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан